Январ 27, 2022 07:13 Asia/Tashkent
  • Қозоғистоннинг Олмаота шаҳридаги аксилтеррор операцияси
    Қозоғистоннинг Олмаота шаҳридаги аксилтеррор операцияси

Қозоғистон хавфсизлик кучлари Олмаотада террорчиларни қўлга олиш операциясини бошлади.

Қозоғистоннинг Олмаотадаги аксилтеррор штаб-квартираси чоршанба куни, Қозоғистоннинг Олмаота шаҳри Турксиб туманида операция чоршанба куни бошланганини ва 27 январ эрталабгача давом этишини эълон қилди.

Олмаота аксилтеррор операсия бош бошқармаси маълумотларига кўра, ушбу махсус операцияда Қозоғистондаги яқинда содир бўлган қўзғолонларга алоқадор уюшган жиноий гуруҳнинг беш нафар етакчиси ва аъзоси қўлга олинган.

Бу одамлардан қурол ва ўқ-дорилар топилган.

Қозоғистонда 2 январ куни суюлтирилган газ нархи ошиши ортидан бошланган намойишлар зўравонликларга айланиб, тахминан икки ҳафта олдин якунига етди.

Бу тартибсизлик ва намойишлар чоғида кўп одамлар ҳалок бўлди, яраланди ва ҳибсга олинди.

Ёрлиқ