Тўқаев: Қозоғистонда хавфсизлик ва барқарорлик тўлиқ ўрнатилган
Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаев пайшанба куни мамлакатга тўлиқ хавфсизлик ва барқарорлик қайтганини эълон қилди.
“Мамлакатга ҳозир хавфсизлик қайтди. Бироқ, хавфсизлик ходимлари ҳар қандай тартибсизликнинг олдини олиш учун барча зарур чораларни кўрадилар.”, деди Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаев
Аввалроқ Қозоғистон ҳукумати январ ойидаги тартибсизликлар ортидан мамлакатда террорчилик фаолияти ва жамоат тартибини бузишда айбланиб, 464 киши ҳибсга олинганини маълум қилганди.
Шунингдек, Қозоғистон прокуратураси маълумотларига кўра, сўнгги тартибсизликларда 225 киши, жумладан, Қозоғистон хавфсизлик кучларининг 19 нафари ҳалок бўлган.
Қозоғистондаги намойишлар 2 январ куни суюлтирилган нефт гази (ГПЛ) нархи икки баравар оширилганидан сўнг бошланди ва мамлакат талабига биноан Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти (ОДКБ) Қозоғистонга қўшин юборди.
Қозоғистонда вазият тинчлангач, ҳукумат Қозоғистоннинг барча ҳудудларида фавқулодда ҳолат тартибини бекор қилди.