Қирғизистон ва Тожикистон ўт очишни тўлиқ тўхтатишга келишиб олди
(last modified Sat, 29 Jan 2022 08:48:15 GMT )
Январ 29, 2022 13:48 Asia/Tashkent
  • Қирғизистон ва Тожикистон ўт очишни тўлиқ тўхтатишга келишиб олди
    Қирғизистон ва Тожикистон ўт очишни тўлиқ тўхтатишга келишиб олди

Қирғизистон ва Тожикистон чегарадаги зўравонликни бутунлай тўхтатишга келишиб олди.

27-январ, пайшанба куни тожик-қирғиз чегарасида тожик аскарлари мамлакат чегарасидаги стратегик автомобил йўлининг ёпилиши муносабати билан икки давлат аскарлари тўқнашган. Оқибатда тўқнашувда икки тожикистонлик ҳалок бўлган, яна 10 нафари яраланган. Тожикистон Давлат қўмитаси маълумотларига кўра, Тожикистон ва Қирғизистоннинг алоқадор институтлар бўйича қўшма комиссияси чегарадаги можаро сабабларини ўрганиб, вазминликка чақирган.

Қирғизистон ва Тожикистон чегарадаги тўқнашувларни тўлиқ тўхтатиш бўйича келишувга эришди, деб хабар қилди Қирғизистон Чегара хизмати. Ушбу хизматга кўра, Боткен-Исфара автомагистралида транспорт ҳаракатини очиш билан бирга чегаранинг ҳар бир томонидан қўшимча куч ва техникани доимий манзилларга олиб чиқиш кун тартибида қўйилган.

Тожик-қирғиз чегараси кўпинча кескин минтақа ҳисобланади. 2012-йилда Тожикистон томонидан сувга бўлган ҳуқуқ ва кузатув камераларини ўрнатиш бўйича келишмовчиликлар туфайли чегара яқинидаги тўқнашувларда камида 55 киши ҳалок бўлган эди.

Бироқ Тожикистон ва Қирғизистон расмийларининг икки давлат ўртасидаги чегара муаммосини ҳал қилиш бўйича йигирма йил давом этган музокараларидан сўнг, икки давлат ўртасидаги 970 километрлик чегаранинг 520 километри ҳозиргача белгилаб қўйилган ва бу икки томон аҳолиси ўртасида тўқнашувларга сабаб бўлган.

Ёрлиқ