Январ 30, 2022 11:46 Asia/Tashkent
  • Қозоғистондаги тартибсизликларда хорижликлар изи
    Қозоғистондаги тартибсизликларда хорижликлар изи

Қозоғистон президенти мамлакатдаги сўнгги тартибсизликларда хорижлик исёнчиларнинг иштироки ҳақида гапирди.

ИСНА ахборот агентлигининг шанба куни хабар беришича, шу ойдаги тартибсизликлар пайтида террорчилар Олмаота аеропортини назорат остига олди, шунда қуролланган шахслар шаҳарга муаммосиз кириб, ҳужумлар учун жавобгарликни ўз зиммаларига олишди, деди шанба куни Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаев.

Тўқаевнинг қайд этишича, бу шахслар тартибсизликларни бошқариш учун Қозоғистонга Марказий Осиё давлатларидан биридан келган.

Шу йил бошида суюлтирилган газ нархининг икки баравар ошиши Қозоғистон халқининг норозилигига, аста-секин зўравонлик ва талончиликка олиб келди. Ниҳоят, Қозоғистон Президентининг илтимосига биноан Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти (ОДКБ) қўшинларининг келиши билан мамлакатга тинчлик қайтди.

Ёрлиқ