Тожикистондаги Россия ҳарбий базасини мустаҳкамланмоқда
Россиянинг Тожикистондаги элчиси Афғонистон чегараси орқали юзага келиши мумкин бўлган таҳдидларга қарши туриш учун Тожикистондаги Россия ҳарбий базаси мустаҳкамланиши тасдиқлади.
Россиянинг Тожикистондаги элчиси Игор Лиакин-Фроловнинг айтишича, Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотига аъзо давлатлар ҳамкорлиги доирасида Тожикистонда “201-база” номи билан машҳур бўлган Россия ҳарбий базасининг мавжудлиги барча аъзо давлатлар, хусусан, Тожикистоннинг жанубий чегараларида (Афғонистонга туташ) хавфсизликни таъминлайди .
Игор Лиакин-Фроловнинг қўшимча қилишича, Россиянинг 201-базасини жиҳозлаш ва мустаҳкамлаш Афғонистон чегаралари орқали юзага келиши мумкин бўлган таҳдидларга жавоб беришда самарали бўлиши мумкин.
Россиялик дипломат Россия ва Тожикистон кучлари ўтказаётган машғулотларни Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти ҳамкорлиги доирасида кўпайтиришни таърифлади.
Бу гаплар Толибон ҳаракати 2021-йил 15-августда Афғонистонда ҳокимиятни қўлга киритганидан сўнг ҳеч бир давлатга, хусусан, Афғонистонга қўшни давлатларга унинг чегаралари ичидан таҳдид қилинмаслигини бир неча бор таъкидлаган пайтга тўғри келди.