Толибонга қарши ташвиқот тақиқланди
Толибон ҳукуматининг ахборот ва маданият бўлими раҳбари ОАВ фаолияти бўйича янги кўрсатма чиқарди ва журналистлардан Толибон ҳукуматига қарши ҳар қандай салбий тарғиботдан тийилишни сўради.
Душанба куни Ҳирот вилоятида журналистлар билан суҳбатда Толибон ҳукуматининг ахборот ва маданият бўлими раҳбари Мавлавий Собит Ҳиравий журналистлардан гуруҳни қўллаб-қувватлашни ва хабарларда “Толибон” ўрнига “Ислом амирлиги” атамасини қўллашни сўради. Ҳерави қўшимча қилди: Оммавий ахборот воситалари низомга қарши салбий тарғибот, ҳукуматга қарши жамоатчилик фикрини қўзғаш, этник низоларни қўзғатишдан тийилиши керак.
Толибоннинг Эзгуликни тарғиб қилиш ва ёмонликка қарши курашиш вазирлиги яқинда визуал ОАВга Афғонистоннинг диний тамойиллари ва қадриятларига зид филмларни эфирга узатмаслик ҳақида кўрсатма берди. Шунингдек, ушбу кўрсатмада “бегона маданият ва урф-одатлар”ни акс эттирувчи, жамиятда “ахлоқсизлик”ни келтириб чиқарадиган маҳаллий ва хорижий филмларни намойиш этиш тақиқланади.
Толибоннинг янги қонунига жавобан афғон маҳаллий ОАВ вакиллари вазият шу тарзда давом этса, ОАВ лар фаолиятини тўхтатишини айтишган. Маълумотларга кўра, Толибон Афғонистонда назорат ўрнатгач, Афғонистонда 150 дан ортиқ оммавий ахборот воситалари ёпилган, юзлаб журналист ва оммавий ахборот воситалари ходимлари Афғонистонни тарк этишга мажбур бўлган.
Афғонистондан яна бир хабарга кўра, Толибон ҳукумати Ички ишлар вазирлиги БМТнинг гуруҳ томонидан 100 нафар аскар ва собиқ ҳукумат амалдорлари ўлдирилгани ҳақидаги ҳисоботини рад этиб, шундай деди:Бу одамларнинг баъзилари шахсий адоват туфайли ўлдирилган бўлиши мумкин.
100 дан ортиқ собиқ ҳукумат амалдорлари ва аскарлар Толибон томонидан ўлдирилган