Туркманистон Тожикистонга суюлтирилган газ экспорт қилади
(last modified Wed, 02 Feb 2022 07:48:50 GMT )
феврал 02, 2022 12:48 Asia/Tashkent
  • Туркманистон Тожикистонга суюлтирилган газ экспорт қилади
    Туркманистон Тожикистонга суюлтирилган газ экспорт қилади

Тожикистон ва Туркманистон расмийлари Туркманистондан Тожикистонга газ импорт қилишга келишиб олдилар

Тожикистон энергетика ва сув ресурслари вазири Далир Жума шундай деди: Ҳозирда Тожикистонга асосий ёқилғи етказиб берувчилар Россия ва Қозоғистон ҳисобланади. Тожикистон Туркманистонни Тожикистонга ёқилғи етказиб берувчилардан бирига айлантиришни режалаштирмоқда.

 2021 йилда Тожикистон Туркманистондан 5 минг тонна суюлтирилган газ олган. Янги келишув эса Тожикистон туркман газини чекланмаган миқдорда олиш имконини беради.

Тожикистонда ушбу турдаги ёқилғи (суюлтирилган газ) истеъмолчиларининг аксарияти мамлакат ҳайдовчилари бўлиб, автомобилларнинг 50-60 фоизи суюлтирилган газдан фойдаланади.

Ёрлиқ