Қуролли Толибларга истироҳат боғларига кириш тақиқланди
Толибон ҳукумати гуруҳ қуролли кучларига дам олиш масканларига киришни тақиқлади.
Бу қарор Афғонистоннинг турли ҳудудларидаги, хусусан, пойтахт Кобулдаги баъзи дам олиш марказларига Толибон кучларининг ҳарбий техника билан бостириб кириши ва қўрқинчли тарзда кириб келгани устидан оммавий норозилик кучайиши ортидан қабул қилинди.
АВА ахборот агентлиги хабарига кўра, Толибон ҳаракати матбуот котиби ўринбосари Иномуллоҳ Самангони бугун (чоршанба) Тwиттеръда шундай ёзди:Ушбу гуруҳнинг кучлари дам олиш марказларининг барча қонун-қоидаларини кўзда тутишлари шарт.
Толибон Афғонистонда назорат ўрнатгач, шаҳарлар ва дам олиш масканларида ҳарбий қуролларга эга бўлган гуруҳ жангарилари пайдо бўлган ва бу ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан муҳокама қилинган ва баҳсларга сабаб бўлган.