Исломобод Покистон толибларининг НАТО қуролларини қўлга киритганидан хавотирда
Покистон ички ишлар вазири Покистон Толибонининг Афғонистонда Шимолий Атлантика Шартномаси Ташкилотидан (НАТО) қолган қурол-яроғларни қўлга киритганини мамлакат барқарорлиги ва хавфсизлигига таҳдид деб ҳисоблади.
Покистон ички ишлар вазири Шайх Рашид Аҳмад сўнгги баёнотида шундай деди:Афғонистондан НАТО кучларининг кетиши билан бу кучларнинг қуроллари Покистон Толибони қўлига ўтган ва шу сабабли Покистонда яна ҳужумлар содир бўлиши ва мамлакатда хавфсизлик кучайиши эҳтимоли бор.
Покистон расмийси қўшимча қилди:Террорчилар Афғонистондан Покистонга кириб, ҳужумлардан кейин яна бошпана топди.
Шайх Рашид Аҳмад айтди: Покистон ҳукуматининг уринишларига қарамай, Покистон Толибон ҳаракати билан олиб борилган музокаралар муваффақияцизликка учради ва уларга қарши курашишдан бошқа чора қолмади.
Афғонистон Толибон ҳаракати эса Покистоннинг Покистон Толибонининг Афғонистонда ҳарбий мавжудлиги ҳақидаги даъволарини рад этиб, шундай деди:Ҳеч бир гуруҳга қўшни давлатлар ҳудудига қарши ҳаракат қилишига йўл қўймаймиз.