Президент Тўқаев Қозоғистондаги ҳозирги вазиятни таҳлил қилди
(last modified Wed, 09 Feb 2022 13:04:44 GMT )
феврал 09, 2022 18:04 Asia/Tashkent
  • Президент Тўқаев Қозоғистондаги ҳозирги вазиятни таҳлил қилди
    Президент Тўқаев Қозоғистондаги ҳозирги вазиятни таҳлил қилди

Қозоғистон президенти жорий йилнинг биринчи кунларидаги воқеалар унинг мамлакатидаги вазиятни бутунлай ўзгартирганини айтди.

Қозоғистон президенти жорий йилнинг биринчи кунларидаги воқеалар унинг мамлакатидаги вазиятни бутунлай ўзгартирганини айтди.

Бу ҳақда Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Бош вазир Али Хон Исмоилов иштирокида бўлиб ўтган ҳукумат йиғилишида маълум қилди:Январ воқеалари Қозоғистондаги бутун вазиятни ўзгартирди.

Йиғилишда видеоалоқа орқали иштирок этган Тўқаев йилнинг дастлабки кунларидаги воқеалар ҳақида гапириб берди: “Мамлакатда қарздор фуқаролар сони кўпайди ва бир миллионга яқин фуқаро рўзғор муаммоларига дуч келмоқда”.

Қозоғистон президенти янги ҳукумат халқ фаровонлигини ошириш, инфляцияни пасайтириш ва халқ даромадларини оширишга масъул эканини, хорижга ноқонуний ўтказилган молиявий ресурслар Қозоғистонга қайтарилиши кераклигини қўшимча қилди.

Токаев аниқлик киритди:Ҳукумат бу маблағларни икки ой ичида мамлакатга қайтариш режасини тақдим этиши керак.

Аввалроқ Қозоғистон депутати Мақсуд Раманқулов солиқ тўлашдан бўйин товлаш мақсадида хорижда ташкил этилган компанияларга сўнгги 25 йил ичида 140 миллиард доллардан 160 миллиард долларгача ўтказилганини маълум қилганди.

Назарбоев янада четроқга ҳайдалди