Гуманитар ташкилот Афғонистон ҳақида огоҳлантирди
(last modified Thu, 10 Feb 2022 07:33:09 GMT )
феврал 10, 2022 12:33 Asia/Tashkent
  • Гуманитар ташкилот Афғонистон ҳақида огоҳлантирди
    Гуманитар ташкилот Афғонистон ҳақида огоҳлантирди

Халқаро миграция ташкилоти (ХМТ) қўшни давлатлардаги ички кўчирилганлар ва афғон қочқинларининг эҳтиёжларини баҳолар экан, Афғонистондаги гуманитар вазиятга баҳо берди.

Халқаро Миграция Ташкилоти (ХМТ) чоршанба куни Афғонистон ҳақиқатда тизимли вайрон бўлиш ва гуманитар фалокат хавфи остида эканлиги ва деярли барча афғонлар қашшоқлик чегарасидан пастлигидан огоҳлантирди.

 БМТнинг ёрдам фонди "Бир миллион афғон боласи тўйиб овқатланмасликдан нобуд бўлмоқда" дея огоҳлантирган бир пайтда, Операциялар бўйича бош директор ўринбосари Огучи Даниелс шундай деди:"Афғонистондаги ҳозирги инқироз инсонпарварлик эҳтиёжларини кучайтирди ва афғонларнинг ички миграциясини ва қўшни давлатларга миграциясини рағбатлантирди".

Ташкилотнинг таъкидлашича, инқироздан жабр кўрган 3,6 миллион кишининг зудлик билан гуманитар эҳтиёжларини қондириш учун 589 миллион доллар ёрдам керак бўлади.

Халқаро Миграция Ташкилоти (ХМТ) афғон халқининг 50 фоизи ҳозирда ёрдамга муҳтож эканини таъкидлайди.

Ташкилотнинг қўшимча қилишича, ёрдамга муҳтож афғон аҳолиси 2021-йил 15-августда Толибон ҳокимият тепасига келишидан олдингига нисбатан 30 фоизга ошган.

Ёрлиқ