Толибон: АҚШ Афғонистон мулкини ўғирлади
(last modified Sat, 12 Feb 2022 10:59:13 GMT )
феврал 12, 2022 15:59 Asia/Tashkent
  • Толибон: АҚШ Афғонистон мулкини ўғирлади
    Толибон: АҚШ Афғонистон мулкини ўғирлади

Толибон АҚШ президентининг афғон банклари активларини мусодара қилиш қарорини ўғирлик деб баҳолади.

АҚШ президенти Жо Байден жума куни ғайриоддий ҳаракат қилиб, Вашингтонга 7 миллиард долларга тенг бўлган АҚШ Федерал захира тизимининг активларини назорат қилиш ҳуқуқини бериш ҳақидаги фармонни имзолади. Қўшма Штатлар ушбу активларнинг ярмини 11-сентябр қурбонлари оилаларига бермоқчи.

Толибон матбуот котиби Муҳаммад Наим АҚШ президентининг хатти-ҳаракатига жавобан шундай деди: Байденнинг афғон банкларининг музлатилган активлари тақдири ҳақидаги қарори афғон халқининг пулларини “ўғирлаш” ва “маънавий таназзул” белгисидир.

Жо Байденнинг Афғонистоннинг музлатилган активлари тақдири ҳақидаги қарорига жавобан АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси Илҳон Умар ўзининг Тwиттер саҳифасида шундай ёзди: ўша теракт иштирокчилари орасида битта ҳам афғон йўқ эди (11 сентябр). Айни пайтда биз 11-сентябр террорчилари билан бевосита алоқаси бор Саудия Арабистони ва Миср ҳукуматларига миллиардлаб доллар ажратмоқдамиз. Агар шундай бўлмаганда ҳам Афғонистондаги миллионлаб оч одамларнинг бу жиноятлари учун жазоланиши адолациз бўлар эди.

Ёрлиқ