Қирғизистон ва Қозоғистон ўртасида мунтазам йўловчи темир йўл қатнови тикланиши кутилмоқда
Қирғизистон ва Қозоғистон республикалари темир йўл орқали мунтазам йўловчи ташишни тиклаш қарорига келдилар.
Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, бу масала Қирғизистон ва Қозоғистон савдо -иқтисодий ҳамкорликлар бўйича ишчи гуруҳни илк йиғилишида Қирғизистон Бош вазири биринчи ўринбосари Орзубек Кужушев ва Қозоғистон савдо вазири ва бош вазири ўринбосари Бахит Султонов томонидан эълон қилинди.
Йиғилишда шунингдек 2022-йил 21-февралдан бошлаб,Қозоғистон орқали Қирғизистондан Россияга темир йўл тармоғини мунтазам йўловчи ташишни йўлга қўйшга келишиб олинди.
Бундан ташқари Қирғизистон Транспорт ва коммуникациялар вазирлиги ушбу йўналиши орқали мамлакатдан Россия Федерациясига темир йўлни қайта тиклашга розилик олиш бўйича Россия томони билан музокараларни давом этиради.
Қозоғистон ҳуудлари орқали Қирғизистондан Россияга темир йўл тармоқларини қайта тикланиши фақат рус томонининг розилигидан кейин мумкин бўлиши табиийдир.
Хабарга кўра, барчча йўловчилар Қозоғистон давлат чегарасини кесиб ўтишда 72 соатдан олдин коронавирус тестини топширишлари ёки " Мен Covid-19 сиз сайёҳат қиламан" дастуридан фойдаланган ҳолда эмлаш сертификатини олишлари шарт.