феврал 28, 2022 12:43 Asia/Tashkent
  • Қирғизистон президенти Туркманистон билан дўстона алоқаларни давом этишига умид билдирди
    Қирғизистон президенти Туркманистон билан дўстона алоқаларни давом этишига умид билдирди

Қирғизистон президенти Садир Жапаров Туркманистоннинг бўлажак ҳукумати билан муносабатларни янада мустаҳкам давом этишига умид қилди.

Туркманистонда муддатдан илгари президентлик сайловлар жорий йил 12 март  куни ўтказилиши кутилмоқда. Туркманистон президенти  ўғли  Сардор Бердимуҳаммедов  ҳам мамлакат социал-демокртик партиясидан  бу сайловларда ғалаба қозониш учун кўпроқ шансга эга бўлгани айтилади.

Кеча Қирғизистон президенти Садир Жапаров  туркманистонлик ҳамкасби Гурбангули Бердимуҳаммедовга йўллаган мурожаатида  Туркманистоннинг бўлажак президентини унинг  йўлини давом эттиришига умид билдирди.

Жапаров шунингдек,  икки томонлама алоқаларни кенгайтириш учун янги имкониятлар мавжудлигини ҳам таъкидлаб ўтди.

Туркманистон Марказий сайлов комиссияси эса президентлик сайловларда жами 9 хил партия ва гуруҳлар номзодлар илгари сурганини маълум қилди.

Экспертлар ва кузатувчилар  Туркманистон социал-демокртик партияси номзоди бўлган Туркманистон президенти ўғли-Сардор Бердимуҳаммедовни бу сайловларда кўпроқ шансга эга бўлгани чунки  унинг ҳеч бир рақиблари сиёсий фаолиятларда кўрилмалгани ва уларнинг номлари ҳам сайловчиларга номаълум бўлганини баён этишмоқда.

 

Ёрлиқ