Қозоғистон мактабларида ҳижоб кийиб юориш тақиқланди
(last modified Sat, 22 Oct 2016 08:21:31 GMT )
октябр 22, 2016 13:21 Asia/Tashkent

Қозоғистоннинг Маориф вазирлиги, бу мамлакатнинг ўрта мактабларида ҳижоб кийиб юришни таъқиқлаш қарорини бу мамлакатдаги дунёвий сиёсий тузумни мавжудлиги сабаб эканлигини таъкидлаб, бу мамлактанинг барча ўқувчилари ўрта мактабларга боришлари чоғида мактаб учун мўлжалланган махсус кийим-формадан фойдаланашилари керак деб эълон қилди.

Қозоғистоннинг Маориф вазирлиги қарори ортидан бу мамлакатнинг дин ишлари ва маданий жомеа бўйича вазирлиги  ва бу мамлакат Адлия вазирлиги ҳам ўрта мактабларда ҳижоб кийишни таъқиқлаш таклифи билан чиқдилар.

Қозоғистоннинг адлия вазири ўринбосари Зовреш Баймалдино ҳам ўрта мактабларда бир хил кийимларни жорий этилиши Қозоғистонда эркинликларни оёқ остибўлиши маъносида эмас деб айтди.

Қозоғистон давлат масъуллари  муддатлардан бери,  бу мамлакатдаги экстермистик оқимларга қарши лозим чора- тадбирларни кўриб чиқишмоқда. Улар жумласидан  экстремистик ҳаракатлар ва таблиғотларга қарши кураш олиб бориш учун бу мамлакатнинг хавфсизлик, ҳуқуқ-тартибот, маданият ва таълим каби турли тармоқларда олиб борилган превентив хатти ҳаракталарга ишора қилиш мумкин.

Экстремизмга қарши кураш олиб бориш учун Қозоғисоннинг диний ишлар қўмитаси раиси томонидан ташкил этилган махсус доиралар ва ўрганишлар босқичлари ҳам ушбу мақсадлар учун ўтказилиши айтилмоқда.

 Бу мамлакат жума намози имом хатиблари учун икки ойлик таълим давраларни ўтказилиши ва жума намоз хатиблари малакаларини ошириш ва билим даражасини юксалтириш мақсадидаги таълим давраларни қайта тикланиши,  экстремистик ақидаларга  таъсирчан кураш олиб бориш учун салафия ва бошқа хавфли оқимлар таблиғотларига қарши курашиш ҳам Остона давлатининг ушбу хатти ҳаракати ва сиёсатларидан экан.

Аммо сиёсий кузатувчилар  Қозоғистоннинг энг кенг- қамровли давлат муассасаси сифатида бўлган бу мамлакат таълим -тарбия системасида ҳижоб кийиб юришни тақиқлангани  диний экстремимзга қарши Остона давлатининг юмшоқ ва маданий курашишга асосланган  олдинги сиёсталарига нафақат тўғри келмайди, балки  бу мамлакат жомеасини  сохта диний ва мазҳабий хатти ҳаракатлар томон йўналтиришларига сабаб бўлиши ҳам мумкин деб хулоса чиқаришмоқда.

Қозоғисоннинг айрим сиёсий доиралари, бу мамлакатдаги сиёсий , иқтисодий, ва ижтимоий ислоҳотларни аниқлаш ва ижро этишдаги қозоқ давлат масъулларининг барча тушунмовчиликлари билан бир пайтда,  бу мамлакатда ҳижоб кийиб юришни ман этилганлигини таъкидлашмоқда.

Ушбу сиёсий доиралар қарашларга кўра,  Қозоғистоннинг таълим -тарбия ва маориф системасида ҳижоб кийишни тақиқланиши  ижтимоий тенгсизликлар, бегонабадбинлик ҳиссиётини кучайиши, ёшларни четга сурилиши ва халқнинг диний  огоҳликлари ва билимининг қуйи даражасини   хаспўшлай олмайди ва бу мамлакат жомеасида ижтимоий ва қатламлар ўртасидаги камситишларни барҳам бермайди.

Қозоғистонда ҳижоб кийишни тақиқлангани албатта аксиламалларга дучор бўлиши аниқдир аммо давлат муассаларида ҳижоб кийишни тақиқланиши умумий эътирозлар, сиёсий вазиятга нисбатан норозиликлар, идоралардаги корупциядан келиб чиқадиган муаммоларга сабаб бўлиб,  нотўғри ва адашган идеологияларни кенгайиши ҳамда хавфли ва экстремистик мазмундаги китобларни тарқатилиши учун шароитни муҳайё этади.

Аммо айрим экспертлар  Қозоғистонда ҳижоб кийишни тақиқланиши экстремистик ақидаларни кучайишини олдини олиш учун диний ва ижтимоий саводхонлик даражасини юксалтириш ўрнида турли диний муаммоларини ривожланиши келтириб чиқариш мақсадидаги маданий саъй- ҳаракатлар доирасидаги хатти ҳаракат ҳисобланади деб айтишмоқда.