март 07, 2022 12:55 Asia/Tashkent
  • Халқаро ҳамжамият афғонистонликларга нақд пул ёрдам беришни давом эттирмоқда
    Халқаро ҳамжамият афғонистонликларга нақд пул ёрдам беришни давом эттирмоқда

Афғонистондаги Толибон ҳаракати муваққат ҳукуматининг Марказий банки халқаро ҳамжамият томонидан бошқа гуманитар ёрдам сифатида 32 миллион доллар маблағ юборилганини маълум қилди.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича  Толибон муваққат ҳукумати Марказий банки ечанги баёниясида халқаро ҳамжамиятнинг Афғонистонга кўрсатаётган инсонпарварлик ёрдам доирасида 32 миллион доллар миқдоридаги нақд пул Кобулга ўтказилган ва  Афонистон Халқаро банкига топширилганини эълон қилди.

Бугунги кунгача Афғонистон Маркзий банкига 544 миллион доллар халқаро гуманитар ёрдам ўтказилган. Афғонистон Марказий банки ўз баёниясида  Халқаро ҳамжамият ёрдамларини олқишлади ва дунё мамлакатларини банк муассасаларини яратишда ёрдам беришга чақирди.

Шунингдек Толибон муваққат ҳукумати раиси Муҳаммад Ҳасан Охунд яқинда Кобулда ўтказилган" Афғонистон иқтисоди" номли бир кунлик йиғилишида  АҚШ томонидан Афғонистон активларини музлатиб қўйилганини Афғонистон иқтисод системасидаги инқирознинг асосий сабаби  деб эълон қилди.

 

Ёрлиқ