МДҲ миграция бўйича органлари раҳбаларининг видеоконференциясида иммиграция масалалари муҳокама қилинди
(last modified Tue, 08 Mar 2022 10:39:25 GMT )
март 08, 2022 15:39 Asia/Tashkent
  • МДҲ миграция бўйича органлари раҳбаларининг видеоконференциясида иммиграция масалалари муҳокама қилинди
    МДҲ миграция бўйича органлари раҳбаларининг видеоконференциясида иммиграция масалалари муҳокама қилинди

МДҲнинг миграция оранлари директорлари видеоконференциясида меҳнат муҳожирларининг таълими ва ишчи кучларининг рақамли ишланмалари муҳокама қилишди.

Видеоконференция қатнашувчилари,  МДҲдаги иммиграция  ҳолатлари ва миллий қонунчиликдаги жориий ўзгаришлар ҳақида ҳам маълумот алмашдилар. Улар шунингдек  Евроосиё мамлакатлари ҳудудидаги пандемия шароитида меҳнат муҳожирларининг ҳаракати ва  тегишли қонунлари ҳақида ҳам сўз юритдилар.

Суҳбат чоғида ташқи меҳнат миграцияси хизматлари соҳасида ишчи кучнинг рақамли трансформация қилиш билан боғлиқ масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Видеоконференцияда меҳнат муҳожирларни қабул қилувчи қонунларига ҳурмат қилиш ва ҳуқуқий маданият асосида тайёрлаш масаласи юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Шунингдек мигрантларнинг ҳужжатларини аниқлашнинг ягона механизмини яратиш масаласи муҳокама қилиниб, иммиграция идоралари раҳбарлари кенгашининг иш режаси ва иш жадвали ҳам тасдиқланди.

Айтиш жоиздирки,  2022- йилнинг иккинчи яримида навбатдаги йиғилиш Ўзбекистонда ўтказилади.