Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида яна отишма юз берди
Қирғизистн миллий хавфсизлик давлат қўмитаси чегара идораси кеча қирғиз-тожик чегарасида отишма содир бўлганини тасдиқлади.
Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси чегара хизмати, тарқатган баёнотида кеча 11 сентябр қирғиз ва тожик чегарасида икки мамлакат чегарасилари ўратсида отишма юз берганини эълон қилди.
Хабарга биноан, отишма ўттиз дақиққ давом этган аммо ҳозиргача Қирғизистон томони талофатлар тўғрисида хабар тарқатмаган.
Баёнотда келтирилишича, кескинликларни олдини олиш мақсадида икки мамлакат чегара хизмати расмийлари телефон орқали мулоқот қилган ва ҳодиса жойига борган.
Эслатиб ўтамиз, пайшанба куни ҳам бунга ўхшаган ҳодиса икки мамлакат чегарасида юз берганди. Бу тўқнашувларда эса бир киши ҳалок бўли икки нафар яраланганди.