Садир Жапаров Қирғизистон собиқ президенти Атамбаевнинг суд жараёнини ўтказишни талаб қилмоқда
Қирғизистон президенти Садир Жапаров Фейсбук тармоғидаги саҳифасида мамлакат собиқ президенти Алмазбек Атамбаев устидан очиқ суд ўтказишга чақирди.
Садир Жапаров шунингдек қонун олдида барча фуқаролар тенг эканлигини ва айбланувчи судда ўзининг айбсизлигини исботлаши кераклиги ҳақида огоҳлантирди.
У ўзи ҳам бир вақтлар ҳибсга олингани ва қонунни риоя қилганини эслатиб, Атамбаев иши бўйича масъул судя ва прокурорни журналистлар олдида очиқ суд жараёнини ўтказишга чақириб, чунки Қуй тош воқеаси ҳеч кимга сир эмас деб қўшимча қилди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 23 -март куни Бишкек шаҳри Первомайск суди " Қуй тош " воқеаси бўйича суд мажлисини ўтказилиши керак эди. Бироқ асосий айбланувчи Атамбаевнинг судга келишидан бош тортгани туфайли суд жараёни 30 мартга қолдирилди.
Алмазбек Атамбаевнинг адвокати Замир Жошев ҳам уни куч ва босим билан судга олиб келмоқчи эканликларини ва у бош прокуррга иш қўзғатитишини айтганини маълум қилди.
Айтиш жоиздирки 2011—2017- йилларда Қирғизистон президени бўлган Алмазбек Атамбенв 2019-йилда "Батокаев" иши бўйича Куй тошдаги уйида ҳисбга олинган.
Бу операция жараёнида миллий хавфсизлик ходимларидан бири ҳалок бўлди. 175 нафари жароҳатланди. Жами 19 кишига нисбатан айблов эълон қилди. 14 нафари судга тортилди. Алмазбек Атамбаев яқинда Азиз Батокаевнинг 2013-йилда қамоқдан ноқонуний равишда озод этилгани муносабати билан 11 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинганди.