Марказий Осиёда транзит ҳамкорликлар кенгайтирилади
(last modified Mon, 28 Mar 2022 07:33:29 GMT )
март 28, 2022 12:33 Asia/Tashkent
  • Марказий Осиёда транзит ҳамкорликлар кенгайтирилади
    Марказий Осиёда транзит ҳамкорликлар кенгайтирилади

Туркманистон республикасининг биринчи контейнер поезди Қозоғистон орқали ўтиши билан минтақа давлатлари ўртасида транзит алоқалари янада мустаҳкамлана бошланди.

 Туркманистоннинг биринчи контейнер поезди Қозоғистон орқали Хитойга етиб борди.Туркманистоннинг қирқ футлик  42  контейнерини Оқ ёйло станциясидан ҳаракатлана бошланган ва Қозоғистон ҳудудларидан ўтиб, 4150 километр масофани босиб ўтиб Хитой чегарасини кесиб ўтган.

Хабарга кўра,  бу поезд Қозоғистоннинг Сарахтика-Болашакдан Олтинкўл-Хоргос чегараларидан ўтган. Бу лойиҳа эса Туркманистон темир йўллари компанияси мамлакатнинг транспорт-логистика маркази ва Казак-экспресс акциядорлик жамияти томонидан Хитой билан келишилган ҳолда амалга оширилган.

Қуруқликданги янги алоқалар Туркманистон ва Қозоғистон темир йўллари ўртасида ҳамкорликлар учун кўпроқ имкониятлар яратилиши кутилмоқда.

Бундан ташқари келгусида юк оқими ҳажми ошиши ҳам айтилади.

Туркманистондан Хитойга контейнер ташиш тармоғи " Шимол-жануб" халқаро транспорт коридорини бир линияси бўлган Қозоғистон-Туркманистон-Эрон темир йўлининг ишга туширилиши туфайли фойдаланишга топширилди.