Тожикистонда яна Ўзбек киноси кунлари ўтказилади
Тожикистон республикасида 3 кунлик Ўзбек киноси фестивали бўлиб ўтади.
" Ўзбек киноси кунлари" деб номланган фильмлар фестивали эртага 30- март Тожикистоннинг турли шаҳар ва туманларидаа ўтказилади.
Ўзбек киноси кунларини очилиши эса эртага Душанбе шаҳридаги " Синамои Наврўз" ё ўзи " Наврўз киноси" кинотеатрида бўлиб ўтади.
" Тожик фильм" -Тожикистон давлат киностудияси ўзбек киноижодкорлари билан ҳамкорликни кенгайтириш ва қўшма лойиҳалар ишлаб чиқариш мақсадида маданий тадбир ўтказиш мақсадини ҳам эълон қилган.
Ўзбек киноси кунлари 3 кун давом этади ва бу 3 кун давомида мамлакта пойтахти - Душанбеда ҳамда Тожикистоннинг Суғд, Хатлон ва Бадахшон каби вилоятларида турли йўналишдаги филмлар намойиш этилади .