Қозоғистон президентининг саломатлиги ҳақидаги гумонлар
(last modified Sun, 23 Oct 2016 08:35:59 GMT )
октябр 23, 2016 13:35 Asia/Tashkent

Қозоғистон президентининг саломатлиги ҳақидаги гумонлар

      Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. 

      Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.

    Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини  эътиборингизга ҳавола этаман.  

      Бугунги  суҳбатимиз "Қозоғистон президентининг саломатлиги ҳақидаги гумонлар" мавзуига бағишланади.     

     Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.

      Қозоғистон ташқи ишлар вазири Қозоғистон республикаси президенти Нурсултон Назарбоевнинг Остона ва Анқара ўртасидаги бўлиб ўтадиган стратегик ҳамкорлик кенгашининг учинчи саммитида иштирок этиши ҳақида хабар берди. Қозоғистон ташқи ишлар вазири Ирлан Идрисов ўзининг Туркиялик ҳамкасби билан пайшанба куни ўтказган қўшма матбуот анжуманида ва икки мамлакат стратегик дастурлари бўйича учинчи қўшма ишчи йиғилишидан сўнг, 2017 йилда Истанбулда ўтказилиши режалаштирилган Остона ва Анқара ўртасидаги стратегик ҳамкорлик кенгашининг учинчи йиғилишида Қозоғистон республикаси президентининг иштирок этиши ҳақида маълум қилди. Қозоғистон ва Туркия стратегик ҳамкорликлари кенгаши саммитида иқтисодий, савдо-сотиқ, инвестиция соҳаларидаги айрим масалалар кўриб чиқилиши кўзда тутилган бўлиб, шунингдек икки тараф юк ташиш, инфратузилмалар, айниқса қишлоқ хўжалиги бўйича алоқаларни янада кенгайтириш йўлларини ўрганиб чиқиш юзасидан музокара ўтказишлари белгиланган. Аммо айни пайтда, мазкур даврий йиғилиш, ушбу учрашувда кўзда тутилган мақсадлар ёки бошқа масаларнинг кўриб чиқилиши, Қозоғистон ва Туркия ташқи ишлар вазирларининг ўртасида амалга ошмайди.

     Балки, ушбу кенгашнинг келгусида ўтказилиши белгиланган йиғилишида кўриладиган муҳим мавзулар, Қозоғистон президентининг иштироки билан амалга ошади. Қозоғистон президентининг саломатлиги ҳақида хабар берилганидан кейин, Қозоғистон президентининг соғлиғи ва жисмоний аҳволи ҳақидаги миш-мишларнинг авж олиши ортидан Нурсултон Назарбоевнинг саломатлиги ҳақидаги турли гумонларнинг янада кенг тус олишига ва ҳатто Қозоғистон давлатининг келгуси тақдири тўғрисидаги фаразларнинг муҳокама этилишига олиб келди. Шундай баҳс мунозаралар давом этаётган бир пайтда, Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига аъзо бўлган мамлакатлар етакчиларининг Арманистон пойтахти Ереван шаҳридаги охирги йиғилишида ҳам иштирок этмади. Сўнги йилларда Нурсултон Назарбоевнинг мухолифати бўлган айрим сиёсий доиралар ҳар доим унинг шахсига путир етказиш пайидан бўлиб, Нурсултон Назарбоевни простотит саратони билан касал бўлгани ҳақида айтишса, бошқалар бўлса уни сурункали ўпка пневманияси билан оғригани ҳақида хабар беришади. Қозоқ расмийларининг Қозоғистон президенти беморлиги ҳақида берган хабарлари ҳам, Ўзбекистон республикасининг марҳум президентининг бетоб бўлиб қолганлиги ва ниҳоят вафот этганлиги тўғрисидаги хабарларга ўхшаб кетади.   

       Ушбу мавзу эса, Қозоғистон президентининг саломатлиги ҳақида тарқалаётган хабарларнинг тўғри ёки нотўғри эканлиги ҳамда унинг саломатлиги ҳақидаги гумонларнинг янада авж олишига туртки берди. Эндиликда, айтиш мумкинки, Қозоқ расмийларининг келаси йили ўтказиладиган Остона ва Анқара стратегик ҳамкорлик кенгашининг йилиғилишида Назарбоевнинг иштирок этиши ҳақида хабар беришлари билан, мухолифат ва танқидчи  доиралар томонидан Назарбоевнинг аҳволи оғир эканлиги ҳақида эълон қилинган хабарларнинг таъсирини камайтириш кўзда тутилган бўлиб, Қозоғистон президентининг Еревандаги йиғилишда иштирок этмаганлигининг асосий сабаби этиб, унинг шамоллаб қолганини сабаб қилиб кўрсатишдир. Шулардан келиб чиқиб, ҳозирги шароитда Остона давлати Нурсултон Назарбоевнинг беморлиги ҳақидаги тарқалган миш-мишларнинг барчасини бартараф этиш учун саъй-ҳаракат қилмоқда. Хусусан айтиш мумкинки, Назарбоевнинг бетоб бўлиб қолиши фақат Ереван йиғилишида унинг иштирок этмаслиги учун бир баҳона бўлган холос. Негаки, Остона давлати Озарбайжон республикаси билан иқтисодий ва сиёсий муносабатларини кўнгилдагидек сақлаб қолишни кўзда тутган.

      Бу эса, Остона ва Ереван алоқаларининг совуқлашишига олиб келиши мумкин. Остона ва Ереван давлатларининг алоқалари жорий йилнинг апрел ойидан Арманистон ва Озарбайжон республикалари ўртасида Қорабоғ можаросининг қайта бошланиши ортидан кескин тус олди. Шу орада, Қозоғистон Евроосиё иқтисодий иттифоқи йиғилишида Арманистонни ушбу иттифоқдан чиқишини таъкидлади. Айни пайтда, мухолифатнинг фикрича, ўтган йиллар давомида Қозоғистон президентининг бироз бўлсада бемор бўлиши ҳақида маълумот тарқатилмас эди, бироқ ҳозирда унинг саломатлиги ҳақида расмий хабар берилиши ҳам унинг аҳволи оғир эканлигидан дарак беради. Шунинг учун давлат расмийлари ушбу хабарни кенг тус олишини олдини олишга ва ёритмасликка ҳаракат қилияпти. Шуларнинг барчасига қарамай, кузатувчилар шундай фикрдаки, Қозоғистон республикаси президентининг саломатлиги ва беморлиги ҳақидаги хабарларнинг ҳақиқатга яқинлиги ёки ҳақиқатга яқин эмаслигидан қатъий назар ёки Остона давлати шунга ўхшаган хабарларни эълон қилиши ёки эълон қилмаслигидан қатъий назар, Қозоғистон ва Ўрта Осиё республикалари жамиятида мамлакат ҳокимиятини бошқариш учун бўшлиқ пайдо бўлиши ҳақида баҳс мунозарлар янада кенгаяди.              

     Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.

 

Ёрлиқ