Лондондаги Дарига Назарбоеванинг ҳашаматли вилласи сотилди
(last modified Thu, 31 Mar 2022 07:08:57 GMT )
март 31, 2022 12:08 Asia/Tashkent
  • Лондондаги Дарига Назарбоеванинг ҳашаматли вилласи сотилди
    Лондондаги Дарига Назарбоеванинг ҳашаматли вилласи сотилди

Британиянинг Лондон шаҳрида Қозоғистонниг собиқ президенти қизининг вилласи сотилган.

 Англия пойтахтида жойлашган Қозоғистон собиқ президенти Нурсултон Назарбоевнинг тўнғич қизи Дарига Назарбоевнинг ҳашаматли вилласи 11 миллион 800 имнг долларга сотилди.

Хабарларга кўра Дарига Назарбоева ҳашаматли виллани  2008 йилда  компанияларнинг биридан сотиб олганди. Бу масала ўша йили ҳам ОАВда юритилганди ва Қозоғистон ичида ва ташқарисида баҳсларга сабаб бўганди.

Британиянинг жиноятчиликка қарши кураш миллий агентлиги виллани шунингдек Қозоғистон собиқ президентининг тўнғич қизига тегишли яна иккита кўчмас мулкни мол-мулк манбалари номаълум деган гумон билан мусодара қилди. Ниҳоят икки йил олдин Лондон судида Дарига Назарбаеванинг иши унинг мулк ҳуқуқини қўлга киритди.

Қозоғистон собиқ президентининг тўнғич қизининг виллани сотишга қарор қилгани сабаблари ҳозирча ошкор этилмаган, аммо бу Қозоғистондаги ички сиёсий ўзгаришлар билан боғлиқ бўлмаса керак.

 

Ёрлиқ