Нурсултон Назарбоев укасининг Қозоғистондаги ерлари мусодара этилди
-
Нурсултон Назарбоев укасининг Қозоғистондаги ерлари мусодара этилди
Қозоғистон ҳукумати бу мамлакат собиқ президенти укасининг ерларини мусодара қилди.
Эрон телерадиокомапинясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Қозоғистондаги ҳукмрон коррупцияга қарши кураш бўлими раиси Ерлан Соиров бу мамлакатинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг укаси Болат Назарбеов томонидан тортиб олинган ерлар мусодара қилинишини маълум қилди. Бу қозоғистонлик расмийси шунингдек ҳозигача Болет Назарбеов ширкатларига тегишли Минқишлоқ вилояти /жанубий -ғарби/даги 239 минг гектар ва Жамбилдаги /шимолий/ яна 60 минг гектар ер ҳукуматга қайтарилган деб қўшимча қилди.
Бундан олдин Қозоғистон Бош прокуратураси ҳамкорлигида 59 та ер участкаси аниқланган бўлиб, уларга эгалик ҳуқуқи Назарбоевнинг укасига шубҳали шароитда берилган эди.
Қозоғистон президенти Қосим Жомарт Токаев ўтган йилнинг 1 сенябр куни ўз мамлакати халқига йўллаган мурожаатида айрим ерларнинг эгалик ҳуқуқни текшириш ва қонунлариа тўғри муносабатда бўлишга чақирган эди.
Токаев ўз сўзларида, Қозоғистонда 10 миллион гектарга яқин ерга эгалик мақоми ноаниқлик пардаси орида ва ваколатли органлар келаси йил охиригача ушу ноаниқликларни бартараф этишлари шарт деб изоҳлади.
Айтиш керакки Токаев ислоҳотлари даврида Назарбоев ўз ваколатларининг бир қисмини йўқотган эди