Шавкат Мирзиёев МДҲнинг норасмий саммитида қатнашиш учун Санкт-Петербургга жўнаб кетди
(last modified Fri, 07 Oct 2022 10:07:34 GMT )
октябр 07, 2022 15:07 Asia/Tashkent
  • Шавкат Мирзиёев МДҲнинг норасмий саммитида қатнашиш учун Санкт-Петербургга жўнаб кетди
    Шавкат Мирзиёев МДҲнинг норасмий саммитида қатнашиш учун Санкт-Петербургга жўнаб кетди

Шавкат Мирзиёев россиялик ҳамкасби Владимир Путиннинг таклифига биноан Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар раҳбарларининг норасмий саммитида иштирок этиш учун Санкт-Петербург шаҳрига борди.

Санкт-Петергбургда  ўтказиладиган МДҲ саммитда етакчилар кўп томонлама ҳамкорлик ва минтақавий шерикликнинг долзарб масалаларини кўриб чиқишади.

Аввлроқ ҳам МДҲ давлатлари раҳбарларининг охирги норасмий учрашуви ўтган йил декабрь охирида Санкт-Петербургда бўлиб ўтган эди.

Учрашувда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев, Беларусь президенти Александр Лукашенко, Озарбайжон президенти Илҳом Алиев, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон, Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов, Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев, Арманистон бош вазири Никол Пашинян ҳам қатнашганди.