Қозоғистонда 13 йиллик танаффусдан кейин " Республика куни" нишонланди
-
Қозоғистонда 13 йиллк танаффусдан кейин \" Республика куни\" нишонланди
Қозоғистон мамлакатида 13 йил танаффусдан кейин илк марта " республка куни" кеча бутун мамлакат бўйлаб нишонланди.
25 октярбрь - Қозоғистон Республикаси куни 2009-йилдан бери бекор қилинган ушбу байрам жорий йилнинг июль ойида Қозоғистоннинг амалдаги президенти Қосим Жомарт Токаев ташаббуси билан миллий байрамлар рўйхатига қайтарилди.
Кеча Қозоғистон пойтахти Остона ва бошқа айрим шаҳарларида кўнгилочар дастурлар бўлиб ўтди ва тунда фейервералар ўтказилди.
Қосим Жомарт Токаев ўз қароргоҳи олдидаги тантанали маросимда, 1990- йил 25-октябрда мамлакатнинг давлат суверенитети тўғрисидаги декларация қабул қилинди, бу Қозоғистоннинг мустақилликка қўйилган биринчи қадамидир деб эълон қилди.
Жомарт Токаев мазкур ҳужжатни маъқуллашда Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг ролини жуда муҳим деб атади.
Қозоғистон президентига кўра, бу мамлакатда Республика куни мамлакатнинг мустақиллик ва суверенитети сари тарихий қадами рамзига айланиши керак.