Қозоғистон Россия санкцияларини четлаб ўтишга қарши чиқди
(last modified Sat, 02 Apr 2022 07:44:54 GMT )
апрел 02, 2022 12:44 Asia/Tashkent
  • Қозоғистон Россия санкцияларини четлаб ўтишга қарши чиқди
    Қозоғистон Россия санкцияларини четлаб ўтишга қарши чиқди

Қозоғистон президенти штаби раисининг биринчи ўринбосари Нурсултон давлатини Москвага қарши Ғарб санкцияларини четлаб ўтиш мақсадида Россияга ёрдам кўрсатишга қарши эканлигини маълум қилди.

Яқинда Брюсселдаги Европа Иттифоқи штаб-квартирасига сафар қилган Қозоғистон президенти штаби раисининг биринчи ўринбосари, Темур Сулаймонов  сафардан мақсад европалик ҳамкорларимизга Қозоғистон  Европа  Иттифоқи ва АҚШнинг Россияга қарши санкцияларни четлаб ўтиш воситаси бўлмаслигини кўрсатиш эди деб изоҳлади.

Сулаймонов шунингдек биз санкцияларга риоя қиламиз, биз АҚШ ва Европа Иттифоқининг билвосита санкциялари нишонига тушишни истамаймиз деб қўшимча қилди.

Эслатиб ўтамиз,  ўтмишда шўролар иттифоқининг бир қисми бўлган Қозоғистон каби мамлакатларнинг барчаси,  Россия иқтисодиётига қарам бўлгани сабаб Ғарбнинг Россияга қарши қарорлар ва санкцияларидан кўпроқ безовталанмоқда ва улар ҳатто  бу санкцияларни асосий қурбонлари ҳисобланади.

 

Ёрлиқ