Бишкек МДҲ давлатлари чегара хизматлари раҳбарлари йиғилишини мезбонлик қилди
(last modified Mon, 11 Apr 2022 08:06:41 GMT )
апрел 11, 2022 13:06 Asia/Tashkent
  • Бишкек МДҲ давлатлари чегара хизматлари раҳбарлари йиғилишини мезбонлик қилди
    Бишкек МДҲ давлатлари чегара хизматлари раҳбарлари йиғилишини мезбонлик қилди

МДҲга аъзо давлат чегара хизматлари раҳарбарлари 6-чи йиғилиши Қирғизистон пойтахтида бўлиб ўтди.

Минтақавий бу  йиғилишда Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон каби бешта МДҲ чегара идоралари шунингдек чегара қўмондонликларининг мувофиқлатириш хизмати делегациялари қатнашдилар.

Йиғилишда МДҲ чегараларида чегара хавфсизлигини таъминлашнинг асосий масалалари ва таҳдидлари, Афғонистондаги воқеалар ва вазият ҳамда чегара хавфсизлигини таъминлашнинг қўшма тизимини янада мустаҳкамлаш чора тадбирлари юзасидан фикр алмашилди.

Бундан ташқари алоҳида баённома асосидаги янги хавфсизлик тавсиялари  2022- йил 18- май куни Қозоғистониннг Туркистон шаҳрида бўлиб ўтадиган чегара қўмондонлиги кенгашининг навбатдаги йиғилишида кўриб чиқилишига қарор қилинди.

Хабарга кўра, навбатдаги минтақавий йиғилиши   2023-йилнинг биринчи чорагида Қозоғистонда ўтказилиши режалаштирилган.