Қозоғистон банкларида 12 минг Россия ва Белорус фуқаролари ҳисоб рақамлари очдилар
Қозоғистон молия бозорини тартибга солиш ва ривожлантириш агентлиги жорий йилнинг 24-февралида буён 11 минг 940 нафар Россия ва Белорус фуқаролари Қозоғистон банкларида ҳисоб рақамларини очганини хабар қилди.
Улардан 10 минг 725 та аризачи ёки Қозоғистондаги банкларидан бирида ваколатли вакилининг шахсан иштирокида ва яна 215 та масофавий ҳисоб рақамлари очилган.
Шунингдек, Қозоғистонда банк ҳисоб рақамига эга бўлган Россия ва Белорус фуқароларини умумий сони 162 минг нафарга етди.
Жисмоний шахслардан фарқли улароқ, Қозоғистон баккларида ҳисоб рақамларни очган Россия юридик шахсларнинг ўсиши унчалик катта эмас. Жорий йилнинг феврал охиридан бери Россиянинг 7 компанияси Қозоғистонда ҳисоб рақамини очган. Қозоғистонда ҳисоб рақамларига эга Россия ташкилотларининг умумий сони 805 тага етди.
Қрзоғистон Молия бозорини тартибга солиш ва ривожлантириш агентлиги ҳам барча фуқаролар ва хорижий компаниялар учун банк ҳисорбварақаларини очиш ва юритиши жараёни жиноий фаолиятдан олинган даромадларини легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари шунингдек Миллий банк ва ушбу агентликнинг меърёрий талаблари асосида назорат қилинади деб ишонтирди.