Қозоғистон президенти Рим папаси билан виртуал мулоқот ўтказди
(last modified Tue, 12 Apr 2022 08:03:17 GMT )
апрел 12, 2022 13:03 Asia/Tashkent
  • Қозоғистон президенти Рим папаси билан виртуал мулоқот ўтказди
    Қозоғистон президенти Рим папаси билан виртуал мулоқот ўтказди

Қозоғистон президенти дунёдаги католик черковининг етакчиси Рим папаси Франсис билан онлайн шаклидаги мулоқотда динлараро музокараларни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.

Қозоғистон президенти Қосим Жомарт Токаев  дунёдаги католик черковининг етакчиси Рим папаси Фарансис билан онлайн мулоқотида  ўз мамлакати ва Ватикан ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш истиқболлари, ҳамда конфессиялараро тотувлик ва мулоқотни ривожланиши масаласини муҳокама қилдилар.

Хабарга биноан, томонлар жорий йил сентябрь ойида Қозоғистон пойтахтида бўлиб ўтадиган жаҳон ва анаъанавий дин етакчиларининг  VII конгрессининг кун тартибига алоҳида эътибор қаратдилар. Токаев шунингдек ушбу тадбир унинг мамлакати учун жуда муҳим деб таъкидлади.

Қозоғистон президенти  бу мулоқотда Рим папаси Франсис билан динлар ўрасидаги бирлик ва тотувликнинг қозоқ модели, шунингдек мамлактада кенг кўламли сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларнинг амалга ошириши ҳақида гапирди.

Дунё католиклари етакчиси шунингдек ҳозирги мураккаб геосиёсий вазиятда конфессиялараро мулоқот мамлакатларнинг бирлиги ва яқинлигини таъминаш мақсадида Жаҳон ва анъанавий дин етакчиларининг 7-конгрессининг ўтказилишини ҳам таъкидлаб ўтди.