Қирғиз—тожик чегарасида яна отишма содир бўлди. Яраланганлар бор.
(last modified Wed, 13 Apr 2022 05:04:28 GMT )
апрел 13, 2022 10:04 Asia/Tashkent
  • Қирғиз—тожик чегарасида яна отишма содир бўлди. Яраланганлар бор.
    Қирғиз—тожик чегарасида яна отишма содир бўлди. Яраланганлар бор.

Қирғизистон ва Тожикистон чегарачилари ўртасида яна отишма содир бўлганида ҳар бир томондан бир чегарачи яралангани айтилади.

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси чегара хизматининг хабарига таяниб Дарё сайтининг хабар қилишича, 12 апрель куни қирғиз-тожик давлат чегарасида қуролли низо содир бўлди. Қирғизистон чегарачилар наряди Боткен вилоятининг Селкан Лейлек тумани ҳудудида хизматни ўтаётган вақтда ушбу ерга яқин жойда тожик чегарачилари пайдо бўлган, улар ҳамкасбларини кўрган бўлишига қарамай давлат чегарасининг шартли чизиғи томон ҳаракатни давом эттирган. Тожикистон аскарлари Қирғизистон чегарачиларининг тўхташ ва чегара чизиғидан узоқлашиш бўйича талабини писанд қилмаган, чегарани бузиб, Қирғизистон ҳудудида 20 метр масофа ичкарига кирган.

Қирғизистон томони тожик чегарачиларининг мамлакат ичкарисига янада ичкарироқ киришини олдини олиш мақсадида уларга қарата огоҳлантириш тарзида ўт очган. Тожикистон чегарачилари бунга жавобан қирғиз аскарларига ўқ узган. Чегара хизмати маълумотига кўра, ҳодиса оқибатида тожикистонлик ҳарбий яраланган.

Кейинчалик Қирғизистон чегара хизмати «24.kg» нашрига яна такрорий отишма юз бергани ва у 30 дақиқа давом этганини маълум қилган. Тожик томони Қирғизистоннинг Достук қишлоғини миномётлардан ўққа тутган.

Сўнгги хабарларга кўра икки мамлакта келишувдан кеин ўз кучларини чегарнинг можаро ҳудудларидан орқага қайтара бошлаган.

Ёрлиқ