Тожикистон давлати Қирғизистон билан чегарадаги можаро айбдорларини жазолашни талаб қилди
Тожикистон ташқи ишлар вазири қирғизистонлик ҳамкасби билан телефон орқали мулоқотда Бишкек давлати чегара ҳудудидаги яқинида рўй берган тўқнашувлар айбдорларини жазолашга чақирди.
Тожикистон ТИВ раҳбари Сирожиддин Муҳридин ва Қирғизистон ташқи ишлар вазири Руслан Қазоқбоев телефон орқали суҳбатида 12 апрель куни Тожикистоннинг Суғд вилояти Бобожон Ғафуров тумани Хистеварз минтақасидаги ҳодисани муҳокама қилдилар.
Тўқнашувларда тожик чегарачиси ҳалок бўлган.
Тожикистон ТИВ раҳбари телефон орқали бу суҳбатда қирғиз чегарачиларини тожик чегарачилари томон ўқ узилганини қоралаб, воқеани холис тергов қилишга ва айбдорларни жавобгаликка тортишга чақирди.
Қирғизистон ва Тожикистон чегарачилари ўртасидаги тўқнашув икки давлат чегарадошлари учун одатий ҳолга айланган.
Эслатиб ўтамиз,Қирғизистон ва Тожикистон 976 километрлик чегарага эга бўлиб икки давлат чегараларидаги ноаниқлик бир неча бор тўқнашувларда тожик ва қирғиз кучлари ҳалок бўлиши ва яраланишига сабаб бўлган.