Туркманистон савдо вазири истеъфога чиқди
Туркманистон савдо ва ташқи иқтисодий алоқалар вазири Оразмурод Назаров соғлиғидаги муаммолар сабаб истеъфога чиқди.
Туркманистон президенти Сардор Бердимуҳаммедов бугун Оразмурод Назаровнинг истеъфосига рози бўлиб вазир ўринбосари Бегенж Гучмуллаевни вазирлик раҳбари этиб тайинлади.
Туркманистон савдо ва ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги бу мамлакат ҳукуматининг савдо, ташқи иқтисодий алоқалар, шунингдек истеъмол кооперацияси соҳаларида давлат сиёсатини юритувчи органи ҳисобланади.
Туркманистоннинг ушбу вазирлиги ўзига юкланган вазифаларига мувофиқ ,ички товарлар бозорини тўлдириш, савдони ташкил этиш ташкилоти билан ўзаро муносабатларини ҳамда миллий иқтисодиётни моддий техник жиҳатдан таъминаш, давлат ва ташқи бозор манфаатларига халқаро нормаларга мувофиқ риоя этилишини таъминаш бўйича тадбирлани амалга оширади.