Россия фуқароларининг Қозоғистонга киришини икки баравар ошди
(last modified Fri, 22 Apr 2022 09:05:58 GMT )
апрел 22, 2022 14:05 Asia/Tashkent
  • Россия фуқароларининг Қозоғистонга киришини икки баравар ошди
    Россия фуқароларининг Қозоғистонга киришини икки баравар ошди

Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси жорий йилда 2021-йилга нисбатан Россия фуқаролари сони ортганини маълум қилди.

Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси маълумотларига кўра, жорий йилнинг феврал-апрел ойларида мамлакатга 128 мингдан ортиқ россиялик ва 3074 нафар украиналик кириб келган.

Ўтган йилнинг шу даврида Қозоғистонга 58 мингдан ортиқ Россия фуқароси ва 2617 нафар украиналик кириб келган.

Бу рақам Россия фуқаролари ва 15 фоиз украиналикларнинг Қозоғистонга оқими икки баравар кўпайганини кўрсатади.

2022 йилнинг январидан мартигача 16 837 нафар Россия фуқароси Қозоғистонда вақтинчалик яшаш учун рухсатнома олгани ҳақида аввалроқ хабар берилган эди.

 

 

 

Ёрлиқ