Қирғизистон ташқи ишлар вазири ишдан олинди
Қирғизистон президенти фармонига биноан мамлакат ТИВ раҳбари ўз лавозимидан бўшатилди.
Қирғизистон президенти матбуот хизматига кўра, мамлакат президенти Садир Жапаров фармонига асосан мамлакат ТИВ раҳбари Руслан Қазоқбоев ўз лавозимидан бўшатилди ва унинг ўрнига Женбек Колобев янги ташқи ишлар вазири симматида тайиланди.
Айтиш жоиздирки Қазоқбоев 2020- йил октябрь ойида Қирғизистон ТИВ вазирлигини бошқарган ва вазирлар маҳккмаси таркиби ўзгарганига қарамай, бу бу лавозимни сақлаб қолган.
Бундан олдин Колобаев президентнинг ташқи сиёсат бўлими бошлиғи лавозимига ишлаган ва Москва ҳарбий институти ва Хитой ТИВ дипломатик институтини тамомлаган. Дипломатик фаолиятни 1992 йилда бошлаган ва Қирғизистон ТИВ ида турли лавозимларда ҳам ишлаган.
Қирғизистоннинг янги ташқи ишлар вазири бу мамлакатнинг Малайзия, Хитой, Муғулистон, Сингапур ва Қозоғистондаги элчиси бўлиб ишлаган.