Толибон: биз ҳеч кимга Афғонистон хавфсизлигини бузишга рухсат бермаймиз
(last modified Mon, 25 Apr 2022 05:57:08 GMT )
апрел 25, 2022 10:57 Asia/Tashkent
  • Толибон: биз ҳеч кимга Афғонистон хавфсизлигини бузишга рухсат бермаймиз
    Толибон: биз ҳеч кимга Афғонистон хавфсизлигини бузишга рухсат бермаймиз

Афғонистондаги Толибон ҳаракати асосчиси Мулло Муҳаммад Умарнинг ўғли ва бу ҳаракат мудофаа вазири Мулло Муҳаммад Яъқуб Толибон ҳеч кмга ичкарисдан ҳам, ташқарисидан ҳам Афғонистон хавфсизлигини бузишига йўл қўймайди деб таъкидлади.

Кеча Толибон мудофаа вазири Мулло Муҳаммад Яъқуб Кобулда  ўз отаси- бу гуруҳ асосчиси Мулло Муҳаммад Умар Мужоҳид вафотининг 9 -йиллиги муносабатида сўзлаган нутқида, кўп муаммоларга дуч келган дунё бизга душман бўлаётган бир шароитда айрим қўшнилар ҳам чегарадош ҳудудлариимзни нишонга олмоқда деб айтди. Унинг қўшниларига ишораси Покистоннинг Афғонистонга уюштирган сўнгги ҳаво ҳужумлари эди. Покистон армиясининг Афғонистоннинг Хўст ва Кунар  вилоятларига уюштирган ҳужумларида  ўнлаб тинч аҳоли улар жумласидан аёллар ва болалар қурбон бўлганди.

 Бироқ Толибон мудофаа вазири  ўз нутқида  Толибон Афғонистон ичкарисида ҳам ташқарисидан ҳам ҳеч кимга хавфсизликни бузишга йўл қўймайди деб  қўшимча қилди.

Толибон мудофаа вазири ўз сўзларида, бу гуруҳ асосчиси Мулло Муҳаммад Умар Афғонистоннинг шимол, жануб, шарқ ва ғарбни ҳамда барча қабилаларни бирлаштириб мамлакатни режалаштирилган  парчаланишидан қутқариб қолган. Афғонистонни бўлиб ташлаш ва тақсимлаш учун турли томонлардан  кўплаб фитналар бўлган ва ҳозир ҳам бор деб иддао қилди.

Эслатиб ўтамиз Кобул шаҳрида Толибон гуруҳи илк марта ўз асосчисининг ўлими хотирланди.

Мулло Муҳаммад Умарнинг ўлими 2015-йилда маълум бўлганлди ва икки йил аввал вафот этгани иддао қилинди. Аммо Толибон унинг ўлимини бир неча йил сир тутиб кейин эълон қилди.

 

Ёрлиқ