Эрон элчихонаси: экстремистик оқимлар шиалар ва суннийларга раҳм қилмайди
-
Эрон элчихонаси: экстремистик оқимлар шиалар ва суннийларга раҳм қилмайди
Эроннинг Кобулдаги элчихонаси Кобулда содир бўлган кечанги терактни кескин қоралаб, экстеремистик ва террорчилик оқимлар на сунийларга ва на шиаларга раҳм қилмайди деб эълон қилди.
Эроннинг Афғонистондаги элчихонаси Твиттер саҳифасида Кобул шаҳридаги Халифа Соҳиб масжидига уюштирилган навбатдаги террорчилик яна бир бор экстремистик гуруҳлар жиноят содир қилишда суннийлар ва шиалардан иборат ҳеч бир мусулмонга раҳм қилмайдигани ва уларга душман бўлганини кўрсатди деб ёзди. Эрон элчихонаси бу жиноятни қоралаб Афғонистоннинг муваққат ҳукумати терроризм ва экстремизмга қарши курашда ва халқ хавфсизлигини таъминлашда муваффақиятларга эришишга умид билдирди.
Эслатиб ўтамиз, кеча Кобул шаҳридаги Халифа Соҳиб номидаги суннийлар масжидига уюштирилган теракда 50 нафар қурбон бўлди.
Айтиш жоиздирки ўтган ҳафтада ҳам Афғоинистоннинг турли ҳудудларида шиалар ва суннийлар масжидлари ва бошқа диинй маконнларга қарши уюштирилган терактларда ўнлаб инсонлар қурбон бўлганди.
Экспертларга кўра ҳозирда Толибон муваққат ҳукумати Афғонистонда хавфсизликни таъминлай олмайди ва афғонистонликлар орасида Толиброн ваъдаларига нисбатан шак шубҳаларни кўпайтирди.