Путин ва Токаев икки томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришни таъкидладилар
(last modified Sun, 01 May 2022 10:41:53 GMT )
май 01, 2022 15:41 Asia/Tashkent
  • Путин ва Токаев икки томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришни таъкидладилар
    Путин ва Токаев икки томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришни таъкидладилар

Қозоғистон ва Россия президентлари телефон орқали суҳбатларида икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий, ҳамкорликни кенгайтириш зарурлигини маълум қилдилар.

Қозоғистон ва Россия президентлари  Қосим Жомарт Токаев ва Владимир Путин телефон орқали суҳбатларида икки томонлама масалаларни  кўриб чиқиб савдо- иқтисодий алоқаларни ривожлантиришни таъкидладилар.

Россия ва Қозоғистон президентлари ўз ҳукуматларига эътиборини зудлик билан ҳал қилиниши керак бўлган масалаларга қаратишга кўрсатма бериш қарорига келдилар.

Владимир Путин ва Жомарт Токаев икки давлатнинг КХШТ доирасида ўзаро алоқаларига оид масалани  ҳам муҳокама қилди.

Қозоғистон президенти  Путинга уни май ойи ўрталарида Москвада бўлиб ўтадиган КХШТга аъзо давлатлар йиғилишида иштирок этишга таклиф қилгани учун миннатдорчилик билдирди.