Толибон раҳбари афғонистонлик аёллар ҳижобига оид янги фармон чиқарди
-
Толибон раҳбари афғонистнлик аёллар ҳижобига оид янги фармон чиқарди
Афғонистондаги Толибон ҳаракати раҳбари Ҳайбатулло Охундзода чиқарган фармонида, бу мамлакатда аёллар учун ҳижоб ўраш чегаралари ва қоидалари ҳақидаги 4 моддали қонунни қабул қилди.
Толибон муваққат ҳукуматининг Амр маъруф ва мункардан наҳий вазирлигида ўқиб берилган бу гуруҳ етакчисининг 4 моддали фармони асосида, барча аёллардан диний ҳижобга риоя қилиш талаб қилиниб, қонунбузарларга жиддий чора кўрилиши таъкидланган.
Бу вазирлик вояга етан аёлларнинг ҳижоб ўраши зарурий бир амр сифатида эълон қилиб, ҳижобнинг "энг яхши тури" чодир/бурқа/ эканини эълон қилди.
Бу лойиҳа ва режа биринчи босқичда ҳижобсиз ва ё ёмон ҳижоб ўрадиган аёллар уйлари аниқланиб васийси бўлган эрига насиҳат қилинади ва танбиҳ этилади ва иккинчи босқичда аёлнинг васийси чақиртирилади ва 3 чи босқичда қамоққа олинади .
Шу тартибда тўртинчи босқичида ҳам юзини очган аёл судга таништирилади ва унга тегишли жазо тайинланади.
Толибоннинг Амр маъруф ва мункардан наҳий қилиш вазирлиги яна Афғонистон ҳукумат идораларида ишлаган ва ҳижобга риоя қилмайдиган аёллар ишдан бўшатилишини ҳам маълум қилди.
Хабарларга биноан, Толибон аёлларнинг ишлаш ва ўқишга қарши чиққани ортидан яқинда аёлларга саёҳат қилиш ва ҳайдовчилик гувоҳномларини янги тақиқлар қўйгани хабар қилинган.
Ўтган август ойида Афғонистон устидан назоратни қўлга киритган Толибон 1996- 2001 йиллардаги аввалги ҳокимияти давраларидан бошқа инсон ҳуқуқлари ва аёллар ҳуқуқлари масаласида кўпроқ мослашувчан бўлишга ваъда берди. Лекин улар аста -секин афғонистонликларнинг айниқса аёлларнинг ҳуқуқларини чеклаб қўйдилар ва уларнинг мактабга қайтишга тўсқинлик қиладиган аёлларнинг кўплаб давлат ишларига ишлашига ҳам тўсқинлик қилдилар.