Толибон ҳаракати ЕИ-ни Афғонистондаги қуролли мухолифатни қўллаб-қувватламасликка чақирмоқда
Афғонистондаги Толибон муваққат ҳукумати ИИВ раҳбари Европа Иттифоқининг Афғонистондаги махсус вакили билан учрашувида, дунёни Афғонистондаги қуролли мухолифатини қўллаб-қувватламасликка чақирди.
2021-йил 15-августида Афғонистонда ҳокимият тепасига келган Толибон гуруҳи бу мамлакатдаги Толибларга қарши қуролли гуруҳларнинг қаршиликларига доим дуч келган.
Эроннинг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Афғонистондаги Толибон муваққат ҳукумати ички ишлар вазири вазифасини бажарувчиси Сирожиддин Ҳаққоний бу мамлакатдаги Европа Иттифоқи махсус вакили Томас Николас билан учрашганида Афғонистондаги мухолифат билан мулоқот эшиги ҳар доим очилганини иддао қилиб, дунёнинг бошқа мамлакатларни Афғонистонда тинчлик ва барқарорликни ўрнатиш мақсадида мамлакат ичидаги қуролли кучларни қўллаб-қувватламасликка чақирди.
Толибон муваққат ҳукумати ИИВ томонидан тарқатилган баёнотида, Николас бу учрашувда халқаро хавфсизликни Афғонистон барқаррлиги билан боғлаб, Европа Иттифоқи Афғонистондаги исённи қўллаб -қувватламаслигини эълон қилганини келтирди.
Европа Иттифоқининг махсус вакили Твиттер саҳифасида Ҳаққоний билан суҳбатда, Афғонистонда қизлар мактабларини қайта очилмаслигидан ҳайрат ва ҳафсаласи пир бўлгани айтгани ва Ҳақоний ҳам бу масала яқин бир неча ҳафта ичида ҳал қилинишини аниқ ваъда қилганини ёзди.
Айёлларнинг асосий ҳуқуқини таъминлаш ва қизлар мактабилини тўлиқ қайта очиш, Афғонистон ҳудудидан боқаш давлатларга қарши фойдаланмаслик ва бу давлатда инклюзив ҳукуматни шакллантириш халқаро ҳамжамиятнинг Толибон ҳукуматини тан олишининг дастлабки шартлари ҳисобланади.