Туркия давлати Қозоғистонда дрон заводи қуради
(last modified Sat, 14 May 2022 10:12:33 GMT )
май 14, 2022 15:12 Asia/Tashkent
  • Туркия давлати Қозоғистонда дрон заводи қуради
    Туркия давлати Қозоғистонда дрон заводи қуради

Қозоғистонда Туркияда ишлаб чиқариладиган дронлар заводи қурилади

Туркияда ишлаб чиқарилган "Байракдар" учувчи учоқларининг уруш кетаётган мамлакатларга топширилиши  бошқа мамлакатларда кескинлик ва норозиилкларга сабаб  бўлган бўлса-да,  Анқара давлати Қозоғистонда ҳам учувчисиз учоқларни ишлаб  чиқраишга қарор қилди.

Эрон телерадикомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг ёзишича,  Туркиянинг аэрокосмик саноати компаниясининг хабардор манбалари, Анқаранинг ушбу қарорини тасдиқлаган.

Қозоғистон расмийларининг Анқарага сўнгги ташрифи чоғида Туркиянинг Аэрокосмик ширкати ва Қозоғистон  Инжинеринг компанияси ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланди.

Қозоғистондаги қўшма заводда дронларга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш хизматлари ҳам кўрсатилади. Қозоғистон Туркиянинг ҳужумчи дронларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйган биринчи давлат бўлади.

 

Ёрлиқ