Туркия давлати Қозоғистон нефт кемаларини тўхтатди
Турия давлати Қора денгизда миллионлаб баррел қозоқ нефтини олиб кетаёган нефт танкерларининг ҳаракатларига тўсқинлик қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтнинг хабар қилишича Туркия давлати расмийлари Қозоғистон нефтини жаҳон бозорларига олиб кетаётган нефт такнкерларини бу мамлакат сув ҳудудда ҳаракталари учун суғуртанома топширишини сўрамоқда.
Европа Иттифоқи ва Британиянинг Москвага қарши санкциялари кучайгани ортидан Россия хом нефти фақат бир баррел учун 60 доллардан паст бўлган тақдирдагина суғурта билан қопланади. Кузатувичлар эса Туркиянинг бу ҳаракатини Брюссел ва Лондон қарори билан боғлиқ деб баҳоламоқда.
18 миллион баррел қозоқ хом нефтини олиб кетаётган камида 20 танкер Туркия томонидан Босфор ва Дарданел бўғозларида ўтишдан олдин бир неча кун тўхтатди.
7 лик гуруҳининг Россияга қарши қарорларига биноан, европалик суғуртачилар фақат Россия хомашёси нефтини бир баррел учун 60 доллардан кам миқдорда олиб ўтувчи танкерларни суғурталаши мумкин.