Қозоғистон ва Туркия ҳарбий маълумотлар алмашиши қарорига келдилар
(last modified Thu, 11 Aug 2022 08:09:37 GMT )
август 11, 2022 13:09 Asia/Tashkent
  • Қозоғистон ва Туркия ҳарбий маълумотлар алмашиш қарорига келдилар
    Қозоғистон ва Туркия ҳарбий маълумотлар алмашиш қарорига келдилар

Қозоғистон ва Туркия давлатлари ўртасида ҳарбий маълумотлар алмашинуви протоколи тасдиқланди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Қозоғистон ҳукумати қарори билан бу давлат ва Туркия ўртасида ҳарбий маълумотлар алмашинуви тўғрисидаги протокол тасдиқланди ва уни имзошадан мақсад Қозоғистон ва Туркия ўртасида ҳарбий маълумот алмашиш мажбуриятлари, муддатлари ва тартибини белгиллашдан иборат.

Ҳужжатга биноан, ҳарбий маълумотлар алмашинуви ҳарбий хизматчиларнинг учрашувларида ва дипломатик каналлар орқали амалга оширилади ва ҳар қандай ҳарбий маълумот алмашиш учун ёзма равишда тақдим этилади ва ҳужжатга маълумотларга тегишли  CD, DVD, филмлар, фотосуратлар, слайдлар, электрон ҳужжатлар ва бошқалар илова қилинади.

Томонлардан бирининг миллий суверенитети ва хавфсизлигига таҳдил ёки халқаро манфаатларига зид бўлгган тақдирда ҳарбий маълумотларни узатиш рад этилиши мумкин.