Қозоғистон ҳарбийлари Туркия ҳарбий машғулотларида иштирок этади
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i72050-Қозоғистон_ҳарбийлари_Туркия_ҳарбий_машғулотларида_иштирок_этади
Қозоғистон мудофаа вазирлиги Туркиядаги “AFS-2022” ҳарбий машғулотларида бир қатор ҳарбий кучлари иштирок этишини маълум қилди.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
май 19, 2022 16:18 Asia/Tashkent
  • Қозоғистон ҳарбийлари Туркия ҳарбий машғулотларида иштирок этади
    Қозоғистон ҳарбийлари Туркия ҳарбий машғулотларида иштирок этади

Қозоғистон мудофаа вазирлиги Туркиядаги “AFS-2022” ҳарбий машғулотларида бир қатор ҳарбий кучлари иштирок этишини маълум қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтиниг хабарқилишича, ҳарбий машқлар Туркиянинг Измир шаҳридаги ҳарбий зоннада турли давлатлар жумладан Қозоғистон иштирокида ўтказилади. Хабарга биноан машғулотлардан мақсад ҳарбий ва жанговар маҳорат даражасини оширишдан иборат.

Ҳарбий машқларнинг биринчи босқичи компютер техникаси ва электрон ҳисоблаш тизимларидан фойдаланган ҳолда қўмондонлик -штаб машқлари шаклида бажарилади. Иккинчи босқичи қўшма бўлинмаларида тўғридан-тўғри отишма билан амалий ҳаракатлар шаклида ўтказилади.

Жорий йилнинг 28 май -9 июнь кунлари бўлиб ўтадиган ўқув машғулотларининг асосий босқичда ҳарбий кучлар қуруқликдаги ва денгиз кучларининг биргаликдаги операциялари, кучларни жойлашиши учун зарур бўлган атактикаларни машқ қилади.

Шу йили бу машғулотларда 40 га яқин давлатлардан ҳарбий хизматчилар қатнашади.