май 15, 2022 11:33 Asia/Tashkent
  • Қирғизистон: Россияга нисбатан қўллаган санкциялага қарши курашда МДҲ давлатлари ҳамкорлик қилиши керак
    Қирғизистон: Россияга нисбатан қўллаган санкциялага қарши курашда МДҲ давлатлари ҳамкорлик қилиши керак

Қирғизистон ТИВ раҳбари МДҲ мамлакатлари ТИВ раҳбарлари йиғилишида Россия санкцияларига қарши курашда ҳар томонлама ҳамкорлик қилиш зарурлиги таъкидлади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги радиосининг хабар қилишича, Қиғизистон ташқи ишлар вазири  шунингдек, умумий иқтисодий вазиятни ёмонлашувига йўл қўймаслик ва тезкор чоралар кўриш учун саъй -ҳаракатларни мувофиқлаштириши ва биринчи навбатда  Россияга қарши санкциялар ва чекловлар ваиятида озиқ- овқат хавфсизлигини таъминлаш зарурлигини маълум қилди.

Қирғизистон ташқи ишлар вазири Кулобоев  МДҲнинг мустаҳкам принсипи ушбу формула асосида  тартибга солинган ва алоқаларни янада кенгайтириш, яхшиқўшничилик ва ўзаро ҳамкорликлар  МДҲ мамлакталари халқларининг асосий манфаатлари, тинчлик ва хавфсизликни таъмилашга кўмаклашади деб изоҳлади.

Қиризистон ТИВ раҳбари,  иқтисодиётни диверсификация қилиш, сармоя киритишни кўпайтириш ва ўзаро савдони кенгайтирш бўиа ҳамкорлик муҳимлигини таъкидлаб,  товар ва хизматлар айирбошлаш йўлидаги тўсиқларни олиб ташлаш, МДҲнинг иқтисодий бўлинмаларини иқтисодий фаолияти учун тенг шароитлар яратишни таъкидлаб ўтди.

Қирғизистон ташқи ишлар вазири  геополитиканинг янги вазиятида,  МДҲнинг сиёий таркибий қисмини мустаҳкамлаш,  уларнинг ташкилот доирасида тинч ва дўстона ҳамкорликка оид сиёсий даражасини бирлаштириш ва таъкидлаш, янги таҳдидларга биргаликда қарши куриш учун зарур кўринади деб аниқлик киритди.

 

Ёрлиқ