май 15, 2022 12:45 Asia/Tashkent
  • Қозоғистон конституциясини ўзгартириш бўйича референдум ўтказиш учун 38 миллион доллар ажратади
    Қозоғистон конституциясини ўзгартириш бўйича референдум ўтказиш учун 38 миллион доллар ажратади

Қозоғистон Молия вазирлиги Нурсултон давлати конституциясининг ўзгартириш бўйича референдум ўтказиш учун 16,5 миллиард тенге /38 миллион доллар/ сарфлашни маълум қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзек тилидаги радиосининг хабар қилишича, бу ҳисоб- китоб Қозоғистон референдум ўтказуви маркази комиссияси томонидан амалга оширилган.

Келгуси конституциявий тузатишларга асосан  президентнинг вакилаллари қисқартирилади, паламент ва маҳаллий кенгашларнинг роли сезиларли кучаяди ва инсон ҳуқуқлари соҳаси мустаҳкамланади ва конституциявий суд қайта тикланади ва ўлим жазоси тақиқланади.

Конституциянинг янги таҳририда президентнинг сиёсий партиялар ва ҳаракатларига алоқадор бўлмагани келтириб, унинг энг яқин қариндошларининг соя давлат сектопларида раҳбарлик лавозимларини эгаллаши тақиқланади.

Бундан ташқари эълон қилинган конституция лойиҳасидан ушбу мамлакатнинг биринчи президенти Нурсулон Назарбоевнинг мутлақ роли ва имтиёзлари ҳақидаги қоидалар оли ташланади.

Қозоғистонда президент Қосим Жомарт Токаев ташаббуси билан жорий йилнинг 5 июнида бўлиб ўтадиган конституцияни  ўзгартириш бўйича референдум конституциянинг  30 моддасини ўз ичига олади.

 

Ёрлиқ