БМТ Афғонистонга ёрдамларини қисқартириш ҳақида огоҳлантирди
(last modified Mon, 16 May 2022 09:41:13 GMT )
май 16, 2022 14:41 Asia/Tashkent
  • БМТ Афғонистонга ёрдамларини қисқартириш ҳақида огоҳлантирди
    БМТ Афғонистонга ёрдамларини қисқартириш ҳақида огоҳлантирди

БМТ Афғонистонга халқаро ёрдам қисқаришидан огоҳлантириб, бу ёрдамлар аҳолининг 38 фоизига берилган, лекин бюджетнинг қисқариши туфайли бу ёрдам 8 фоизга камайди деб эълон қилди.

Эрон телерадикомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, БМТни сўнгги ҳисоботи  Афғонистондаги иқтисодий таназзул ва қурғоқчилик туфайли  20 миллионга яқин афғонистонлик очликдан азият чекмоқда. БМТнинг Афғонистондаги озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича ҳисоботи жуда хавотирли бўлганидан далолат беради.

БМТ ҳисоботини нашр этилгани ортидан, Афғонистон Иқтисод вазирлиги  ҳам Халқаро ҳамжамият ва халқаро институлар ёрдамининг камайиши мамлакат иқтисодий аҳволига салбий таъсир кўрсатишини эълон қилди.

Афғонистон иқтисодиёт вазири ўринбосраи Абдуллатиф Назарий ҳам биз бу ёрдамини иқтисодий дипломатия орқали оширишга ҳаракат қиляпмиз деб  айтди.

У ўз сўзларида Халқаро ҳамжамият ва халқаро институтлар Афғонистон халқи олдидаги инсоний масъулиятини бажариши керак деб қўшимча қилди.

Сўнгги хабарларга биноан, Афғонистоннинг 37 миллионлик  аҳолисининг  20 миллионга яқини ўта қашшоқлик ва очарчиликда кун кечирмоқда.

Озиқ-овқат нархининг ошиши, Россиянинг Украина билан уруши, қурғоқчилик ва ривожланиш лойиҳаларининг прайиши Афғонистонда очарчиликнинг кучайишига асосий сабабларидир.

 

Ёрлиқ