май 17, 2022 13:22 Asia/Tashkent

Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида Эрон Қуролли кучлари Бош штаби раиси ва Тожикистон мудофаа вазири иштирокида Эроннинг "Абобил 2" ҳарбий дронларини ишлаб чиқраиши заводи очилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича,  Эрон ва Тожикистон ўртасидаги мудофаа ва ҳарбий ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш мақсадида Эрон Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи Муҳаммад Боқирий ва Тожикистон мудофаа вазири Шерали Мирзо иштирокида Эроннинг "Абобил 2" ҳарбий учувчисиз учоқларини ишлаб чиқарувч заводнинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Бу маросимда генерал Муҳаммад Боқирий  Эрон Ислом республикаси ўзининг содиқ мутахассислари ва олимлари саъй-ҳаракати ва ички имкониятларидан фойдаланган ҳолда, барча ҳарбий ва мудофаа ўлчовлари, хусусан  учувчисиз ҳаво воситаларида сезиларли ўсишга эришганига эътибор  қаратилганини маълум қилиб, бугун биз хавфсизлик ва мустаҳкам тинчликни ошириш мақсадида ички эҳтиёжларни қондиришдан ташқари иттифоқчи ва дўст давлатларга ҳарбий техника экспорт қилиш имкониятига эгамиз деб қўшимча қилди.

Эрон Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи Тожикистонда "Абобил 2" русумли ҳарбий дрон заводини очилишини икки давлат ўртасидаги ҳарбий ҳамкорликларида бурилиш нуқтаси сифатида баҳолаб келажакда биз Эрон ва Тожикистон ўртасидаги ҳарбий мудофаанинг барча даражаларида кўпроқ ҳамкорлик ва ўзаро алоқаларини кўрамиз деб эълон қилди.

Эрон мутахасислари томонидан ишлаб чиқарилган "Абобил 2"  ҳарбий  дрони транспорт воситаларида ўнатилган платформадан учиш имкоинятига эга.

Ҳаводан развекта ва жанг майдоини кузатиш, ҳаводан суратга олиш патрули, артиллериядан отиш ва йўқ қилиш операциялари ушбу дроннинг бошқа имкониятларидандир. Бу ҳарбий дроннинг ишлаш масофаси 100 километр бўлиб,  75 дан 120 дақиқагача парвоз қилиши мумкин.

 

Ёрлиқ