Марказий Осиё давлатлари ўзаро савдо -иқтисодий ҳамкорликларни осонлаштиришга ҳаракат қилмоқда
Қозоғистон мезбонлигида Марказий Осиё минтақасида савдо- иқтисоидй ҳамкорликларни осонлаштириш хусусида бу минтқа мамлакатларининг илк йиғилиши бўлиб ўтди.
Эрон телерадиокомпанпиясииниг ўзбек тилидаги сайтиниг хабар қилишича, бу Европа Иттифоқи томонидан таъминлайдиган Жаҳон савдо марказининг Ready4Trade лойиҳаси доирасида " Миллий йўл харитасидан минтақавий ислоҳотлар сари" номли Марказий Осиё минтақавий 3 кунлик илк учрашувидир.
Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон вакиллари сўзга чиққанида минтақавий ва халқаро савдони кенгайтириш мақсадида савдо йўлларини осонлаштириш учун қўшма масалалар ва ҳал йўлларини муҳокма қилишди.
Йиғилишда ваколатли органлар, бошқармалар ва бирлашмалар вакиллари Европа Иттифоқи ва халқаро савдо марказлари намояндалари ҳам қатнашдилар.
Учрашув жараёнида Марказий Осиё ва Европадан 80 дан ортиқ иштирокчилар минтақавий ҳамкорилкни кенгайтириш учун савдони осонлаштиришнинг янги ва бир- бирини қўллаб- қувватлаш тенденсияларини кўриб чиқдилар.