Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тожикистонда барча томонларни вазминликка чақирди
БМТ матбуот котиби воқеадан кейин Тожикистонда барча томонларни вазминликка чақирди.
БМТ матбуот котиби Стивен Дюжаррик пайшанба куни шундай деди: Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш Тожикистоннинг Бадахшон вилоятида кескинлик ва зўравонлик кучайиб бораётганидан, жумладан, минтақада қурбонлар сони қайд этилишидан хавотирда.
Унинг қўшимча қилишича, БМТ Бош котиби барча томонларни босиқликка ва мавжуд вазиятни тинч йўл билан ҳал қилиш учун барча саъй-ҳаракатларни қилишга чақирган.
БМТ вакили шундай деди: Бирлашган Миллатлар Ташкилоти вазиятни диққат билан кузатишда давом этади.
Тожикистон Ички ишлар вазирлиги полиция Бадахшон вилоятининг Рошан туманида ўтказган операция давомида 114 нафар “террорчи гуруҳ аъзоси”ни қўлга олганини, яна саккиз нафари эса ҳамон озодликда эканини маълум қилди.
Тожикистон полицияси пайшанба куни бу шахсларни мамлакат шарқидаги “аксилтеррор операцияси” давомида қўлга олганини маълум қилди.